Боботоғда биолаборатория шароитида уруғ етиштирилаяпти

04.02.2022, 17:07

Боботоғда биолаборатория шароитида уруғ етиштирилаяпти

Президент қарори билан 2021–2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган. Унга кўра, белгиланган йилларда Боботоғ ҳудудида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 75 та лойиҳа амалга оширилиши, бу орқали 419 иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

Албатта, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун тоғ ҳудудида аллақачон ишлар бошлаб юборилган. Мазкур жараённи кузатиш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов ҳам ташриф буюрди.

Дастлаб, “Боботоғ” ўрмон хўжалиги биносида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ҳамда биолаборатория шароитида кўпайтирилаётган уруғ-селекция навлари билан қизиқди.

—  Лабораторияда уч турдаги яратилган биомаҳсулотлар ёрдамида пистазорлардаги зараркунандаларга қарши қурашяпмиз, — дейди лаборант Сожида Намозова. — Бу саъй-ҳаракатимиз яхши самара бераяпти. Ҳатто, фермер хўжаликларига ҳам биомаҳсулотлардан фойдаланиб, ғалла ва пахтазорлардаги шира ва қуртни камайтирилишига эришаяпмиз.

Сўнгра “Боботоғ” ўрмон хўжалиги ҳудудида кўчатлар ўтказиш, писта-бодом кўчатларини кўпайтириш ишлари жараёни кўздан кечирилди. Бу ерларда етиштириш мумкин бўлган деҳқон хўжалиги маҳсулотлари, боғдорчилик ривожи ҳақида Узун туман Ҳокими ўринбосари А. Норқобилов батафсил маълумот бериб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+