Эркин иқтисодий зонада ташкил этилган корхоналар билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди

07.02.2022, 14:43

Эркин иқтисодий зонада ташкил этилган корхоналар билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан вилоятга Инвестицияларни жалб қилиш ва махсус иқтисодий зоналар самарадорлиги оширишда ёшларнинг ҳам фаол иштирокини таъминлаш мақсадида  партия “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари томонидан Жиззах шаҳридаги Эркин иқтисодий зонада ташкил этилган корхоналар билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси 2013 йил 18 мартда ташкил этилган. “Жиззах” ЭИЗнинг умумий майдони 514 гектарни ташкил этади. Ўтган вақт давомида "Жиззах” ЭИЗ ҳудудида  20 га яқин лойиҳа амалга оширилган. Энг муҳими, ушбу лойиҳалар доирасида 1007 та иш ўринлари яратилган эди. Кейинги йилларда амалга оширилган янги лойиҳалар туфайли янги иш ўринларини икки бараварга ошириш имкони яратилди. Айтиш мумкинки, бу ерга ишга жалб қилинган фуқароларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилади.

Янги-янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида билимли, малакали мутахассисларга ҳам талаб ошиб бормоқда. Шу сабаб, айни пайтда шаҳардаги “Ёшлар дафтари” киритилган ёшларни ишга жалб қилишда уларга касб-ҳунар сирларини эгаллашларига имкон яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади. Бу масалада партия “Ёшлар қаноти” фаолларининг ёрдами айниқса қўл келган бўларди.

Танишув жараёнида ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари, истиқболлари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+