Депутат аҳолига "Опен бюджет" порталидан фойдаланиш ҳақида тушунча берди

11.02.2022, 17:13

Депутат аҳолига

Ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бугун жамоатчиликнинг ҳам иштирокига, ташаббускорлиги ва қўллаб-қувватловига бевосита боғлиқ. Биргина "Опен бюджет" порталининг ишга туширилиши бугунги сиёсатнинг ва технологик ривожланишнинг самарасидир. Унинг ёрдамида чекка ҳудудлар, қишлоқлардаги кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Хўш, ушбу дастурда қандай қилиб муаммоларни жойлаштириш мумкин? Қанча овоз тўплагандан кейин, муаммо ечими учун маблағ ажратилади? Буни одамлар билиши, хабардор бўлган ҳолда ўз ҳудуди ҳақида қайғурсагина уларни қийнаётган масалаларга ечим топиши мумкин.

O'zLiDeP Жарқўрғон туман Кенгаши депутати М.Тошмуродова "Қорақурсоқ" маҳалласида ўтказган учрашувида маҳалла аҳлига ушбу портал ва ундан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шу билан бирга маҳалладаги муаммоларни ҳам ўрганди.

  • Кўрилди
    767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+