O‘zLiDeP ташаббуси билан зоминлик 10 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун йўлланма берилди (+фото)

01.03.2018, 12:23

O‘zLiDeP  ташаббуси билан зоминлик 10 нафар хотин-қизга  бепул даволаниш учун йўлланма берилди (+фото)

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Зомин туманидаги “Азим Зомин Шифо” соғломлаштириш масканида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш омиллари” мавзуида  амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида партия Аёллар билан ишлаш бўлими томонидан вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳусусида сўз юритилди.

 

­–Тиббий кўрикдан ўтиш, ўз соғлиғингиз ва бўлажак жуфтингизнинг соғлиғидан бохабар бўлишингиз келгусида соғлом оила барпо этиш, жамиятимизга соғлом, бақувват ва баркамол авлодни етиштириб беришга хизмат қилади, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Шоира Ҳасанова. – Шу боис, партиямиз томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида таълим муассасаси ва маҳаллаларда бепул тиббий кўриклар ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бугунги тадбир давомида 30га яқин хотин-қизларимиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган 10 нафар аёлларга “Азим Зомин Шифо” соғломлаштириш масканида бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган сиёсий янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатда қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳияти, партия томонидан амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар ва танловлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида Зомин туманидаги “Азим Зомин Шифо” соғломлаштириш масканида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, 30 нафар ходимга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1965
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+