Мамлакатимиз тиббиёти ривожида хусусий секторнинг роли масаласида мулоқот ташкил қилинди

24.02.2022, 15:50

Мамлакатимиз тиббиёти ривожида хусусий секторнинг роли масаласида мулоқот ташкил қилинди

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Сардоба туман Кенгаши ҳамкорлигида “Мамлакатимиз тиббиёти ривожида хусусий секторнинг роли” мавзусида “Сардоба диогностика КлиникаS”  хусусий клиникасида  давра суҳбати ўтказилди.

-Клиникамиз Файзуллобод маҳалласида жойлашгани ҳам аҳолига қулай бўлди, - дейди А.Юсупов. - Жамоамизда кардиолог, терапевт, тиш шифокори намунали хизмат кўрсатади. Шунингдек, умумий таҳлил, бел умуртқа грижасини даволаш, физиотерапия хоналари мавжуд. Болаларни массаж қилиш мутахассиси ҳам мавжуд. Шароитларга эга 20 та даволаш хонаси беморларни даволашда асқотаяпти.

Давра суҳбати давомида хусусий тузилмаларнинг тиббий фаолият юритиши учун  хусусий тиббий секторга давлат молия ресурсларини ажратиш самарадорлигини ошириш, хусусий тиббий муассасаларни қуриш учун ер майдони ажратиш, нодавлат тиббий муассасаларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, тиббий туризмни ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.

-Бор имконимиз ва тажрибаларимизни сифатли хизмат кўрсатишга қаратганмиз, - дейди Абдураҳмон Юспов. - Биргина масала малакали шифокорларга эҳтиёжимиз бор. Сўнгги русумдаги УЗИ аппарати бор, ишлатадиган мутахассисга муҳтожмиз.

Суҳбат жараёнида билдирилган таклифлар инобатга олиниши таъкидланиб, А.Юсуповга ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+