Депутат ўз сайлов округида ўрганишлар олиб борди

25.02.2022, 15:18

Депутат ўз сайлов округида ўрганишлар олиб борди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида бўлиб фуқароларнинг турмуши, яшаш шароити, эҳтиёжи, уларни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганмоқда. Айтиш мумкинки, ушбу учрашувлар давлат идораларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий кўриниши сифатида кенг жамоатчилик эътиборини тортаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Эргашев, депутат ёрдамчиси Д. Алимова ҳамроҳлигида бир гуруҳ партия фаоллари ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини кўздан кечириш жараёнида нафақат уларнинг фаолияти билан танишишни, муаммоларига ечим топишга кўмаклашишни мақсад қилдилар.

Халқ ноиби дастлаб, Пахтаобод туманидаги “Шовпуқ” МФЙда бўлиб аҳолини яшаш шароити, ўй-ташвишлари,  фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг таъминланганлиги, таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектларида бўлиб мавжуд шарт-шароитлар билан танишди.

Депутат туманда янги қурилиб, фойдаланиш учун  топширишга тайёр  150 ўринга мўлжалланган “Беғубор Бибисора” номли МТТда бўлиб, тадбиркор Раҳимберди Содиқов билан учрашди. Мулоқотлар чоғида халқ ноиби  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг мазмун – моҳияти, парламент фаолияти ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида ўз сайловчиларига ахборотлар берди.

Халқ ноиби Пахтаобод тумандаги “Олтин мато” МЧЖга ташриф буюриб, тадбиркор билан учрашди, уларнинг муаммолари ҳамда таклифларини тинглади. Ушбу муаммо ва таклифлар юзасидан тегишли ташкилотларга вазифалар берилди.

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+