Депутат маҳалладаги муаммоларни ўрганди

25.02.2022, 17:09

Депутат маҳалладаги муаммоларни ўрганди

“9-Андижон” сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Депутатлигига сайланган Умидахон Зокирова маҳаллаларда сайловчилар билан учрашди. 

Халқ ноиби дастлаб Андижон шахридаги “Ёрбоши” МФЙ да сайловчилар билан мулоқот ўтказди. Мазкур учрашувда сўз олган депутати У.Зокирова  хотин -қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган Қонунлар билан таништириб ўтди.

Қизғин баҳс-мунозарга бой тарзда ўтган учрашувда аёллар томонидан берилган саволларга мутассадилардан етарлича  жавоблар олдилар. 

Халқ вакили “Ёрбоши” МФЙда яшовчи фуқароларнинг муаммолари юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Мазкур маҳалла ҳудуддаги энг катта маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, қарийб 6 минг 274 нафарга яқин аҳолиси бор. 1145 та хонадонда истиқомат қилувчи оилалар яшаш тарзи, бандлиги, турмуш фаровонлиги билан бошқа маҳаллалар аҳли вакилларига намуна бўлиб келмоқдалар. Хотин-қизлар ҳамда  ёшларнинг бандлигини таъминлаш, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларини юритиш бўйича ибратли тадбирлар олиб борилаётгани қувончли, албатта. Депутат ушбу маҳалла аҳли фаоллари, мутасаддилар билан самимий суҳбатлашаркан, ҳамиша уларга елкадош, ҳамфикр бўлишлигини таъкидлади.

Депутат мутасаддиларга маҳаллага болалар майдончаси, маҳалла гузари, соғломлаштириш марказлари ва аҳоли саломатлиги учун хизмат қиладиган оилавий поликлиника ўта зарурлиги бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, маҳалламиздаги 38-сонли умумтаълим мактаби учун фаоллари зали, ошхона, спорт майдончаси жуда зарур. Мазкур муаммонинг ечимини ҳам депутат ўз назоратига олди.

        

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+