Ишчи гуруҳ фаолити: Қашқадарёда аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш учун нима ишлар қилиш керак?

09.03.2022, 12:21

Ишчи гуруҳ фаолити: Қашқадарёда аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш учун нима ишлар қилиш керак?

Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”да белгиланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналиши (69 мақсад) юзасидан тузилган ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Фаол хотин-қизлар, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирокида ўтказилган йиғилишда Қашқадарёда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва жамиятдаги мақомини юксалтиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

-Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозим,- деди Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, ишчи гуруҳи аъзоси Исмигул Хушмуродова. – Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни изчил амалга оширишда Янги Ўзбекистон стратегияси дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Демак, бугун хотин-қизларимизда одоб-ахлоқ, шарм-ҳаё, меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш билан бирга уларнинг ташкилотчи ва ишбилармон бўлишлари учун ҳам қайғуришимиз муҳимдир. 

Тадбирда мактаб директорлари ва аёл ўқитувчилар Янги Ўзбекистон стратегиясида белгиланган ва бугун унинг ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар хусусида гапириб, баъзи муаммоларни ҳам ўртага ташладилар. Хусусан, фарзанд тарбияси ва унинг мактабда яхши ўқишида ота-она масъулиятини кучайтириш,  ёш ўқитувчини ишга олишда  саводхонлиги билан бирга одоби, ахлоқини ҳам ҳисобга олиш каби масалалар кўтариб чиқилди. 

Йиғилишда хотин-қизлардан томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар ўрганилди ва муаммоларни тартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хитзмати

  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+