Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

01.04.2022, 17:31

Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар вилоят ҳокимининг ўринбосари Мухаммаджон  Нишоновнинг Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилдаги вазифалари юзасидан ҳисоботини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2021 йил давомида маҳалла раислари томонидан 200 мингга яқин фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг 80 фоизи ижобий ҳал қилинган бўлса, маҳалла бошқармаси бошлиғи томонидан  жами 2357 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 2146 нафарининг муаммолари ижобий ечим топилган.

Ўтган йил давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган жами 123 минг 240 нафар фуқаро, 61281 та эҳтиёжманд ва муаммоси бор оилаларни мурожаатларини ҳал этиш, уларни бандлигини таъминлаш, соғлигини тиклаш, моддий таъминотини яхшилаш ва тадбиркорликка жалб килишда барча масъул тегишли ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишларни амалга оширдилар.

–Айни чоғда вилоятимизда 18 та янги маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилиши ҳисобига фуқаролар йиғинлари сонини 905 тага етказилади, - дейди М.Нишонов. - Шу йилни ўзида 85 та маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини жорий таъмир, 39 та маҳалла биноларини реконструкция ва капитал таъмирдан чиқариш, 68 тасига янги замонавий бинолар қуриш ишларини режалаштирганмиз. 174 та маҳалла фуқаролар йиғинларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида компьютер ва принтер жамланмаси билан таъминлашни режалаштириб олдик.

Шунингдек, ахборот давомида 2022 йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+