Хоразмлик талаба-ёшлар O'zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

05.04.2022, 13:44

Хоразмлик талаба-ёшлар O'zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Тошкент ахборот технолагиялари университети Хоразм филиали ва Урганч Давлат университетлари  ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандум имзоланди.

Мазкур меморандумнинг асосий мақсади “Янги авлод кадрлари” лойиҳасида муваффақиятли иштирок этган бакалавр ёки магистратура босқичлари битирувчи талабаларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритиш,  ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида олий ўқув юртлари битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировард натижада замонавий раҳбарлар тайёрлаш тизимини яратиш ва мувофиқлаштиришдан иборат.

 Ушбу таълим даргоҳларида таҳсил олаётган шижоатли йигит-қизлар яқин йилларда малакали раҳбар-кадрларга айланиш баробарида, минглаб ёшларни ўзларининг эзгу ғоялари ортидан эргаштириши ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари шубҳасиз.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    673
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+