O'zLiDeP Фахрийлар Кенгаши аъзолари ҳар жабҳада фаоллик кўрсатмоқда

14.04.2022, 14:03

O'zLiDeP Фахрийлар Кенгаши аъзолари ҳар жабҳада фаоллик кўрсатмоқда

O'zLiDeP Андижон туман кенгаши қошида ташкил этилган Фахрийлар Кенгашининг навбатдаги учрашуви “Умид” инновацион ўқув марказида ташкил этилди. Унда кенгаш раиси ва аъзолари, партия вилоят Кенгаши масъуллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирни Андижон туман Фахрийлар Кенгаши раиси Абдуманноб Маликов кириш сўзи билан очиб, маҳалланинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни ижтимоий фаолиятга жалб этишга кўмаклашиш, кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, cанъат вакиллари ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этишга кўмаклашиш Фахрийлар кенгашининг асосий вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида фахрийлар кенгаши аъзолари “Қум кўча” МФЙда яшовчи аҳоли вакиллари хонадонларида бўлиб, томорқаларидан қай даражада фойдаланиб келаётганлиги, шунингдек, хонадонма-хонадон юриб тарғибот–ташвиқот ишларини олиб бориш, хусусан томорқа хўжалиги юмушлари билан шуғулланаётган хонадонларга амалий маслаҳат ва йўл–йўриқлар бериш имконини яратмоқда.

Учрашув мобайнида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, маънавий муҳитни соғломлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этиш борасидаги таклифлари маъқулланди.

  • Кўрилди
    532
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+