Бизга аждодларимиздан бой мерос қолган

20.04.2022, 13:57

Бизга аждодларимиздан бой мерос қолган

18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни бутун дунёда нишонланади. Шу муносабати билан Марҳамат туманида ёдгорликлар ва тарихий жойларни, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга ва туризмни ривожлантиришга бағишланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир “Мингтепа - маданий мерос” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант лойиҳаси асосида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошидаги Фахрийлар кенгаши аъзоси, халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши депутати Ортиқали Хусанов ташаббуси билан ташкил қилинди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, ёшлар, талабалар, академиклар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу тадбирни ўтказиш туманда анъана тусига кирган. Бу йил еттинчи бор ўтказилмоқда. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, нафақат туманда, вилоятда, ҳатто бутун республикадаги тарихий ёдгорликларни асраб-авайлашга халқимизнинг эътиборини қаратиш ва  ана шу жойларда ободонлаштириш, туризмни ривожлантиришга хисса қўшишдан иборат. 

Тадбир иштирокчилари туман марказидаги “Маънавият боғид”да барпо этилган “Мингтепа” очиқ ва ёпиқ музейлари фаолияти, музейдаги ва боғдаги юртимизнинг икки ярим минг йиллик тарихидан сўзловчи, қадим Довон давлати даврига оид ноёб экспонатлар, тарихий тематик парк ҳамда хотира мажмуаси билан танишдилар.

Шунингдек, “Бизга аждодларимиздан бебаҳо маданий мерос қолган” мавзусида ўтказилган танловда нафақат Андижон, балки республикамизнинг турли вилоятлари, ҳатто Қорақолпоғистондан 88 нафар олим, ижодкор ва талабалар ҳамда ўқувчилар ўзларининг 150 дан ортиқ ижодий ишлари, бадиий ва тасвирий санъат асарлари, илмий мақолалари билан иштирок этдилар.

Тадбир якунида барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланларди.

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+