Иқтидорли ўқувчи ёшлар учун тасвирий санъат танлови ўтказилди

26.04.2022, 15:11

Иқтидорли ўқувчи ёшлар учун тасвирий санъат танлови  ўтказилди

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг бешинчи йўналиш 75-мақсадига кўра Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир бир қанча ишлар белгиланган.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қатор учрашувлар, танловлар ташкил қилиб келмоқда.

Жумладан, Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғида жойлашган уч қадимий тут атрофида иқтидорли ўқувчи ёшлар учун очиқ осмон остидаги “Юртим жамоли” танловини ташкил этиб, танловга туман марказидан анча олисда жойлашган 37-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат жамоасини жалб этди.

Сўлим табиат қўйнида, қирлар этагида бўлиб ўтган тадбирда ёшлар мутлақо эркин услубда ижод қилиб, ўзлари туғилиб ўсган диёрга муҳаббатларини ранглар орқали жилвалантирди.

Ёш рассомлар Навбаҳор кенгликларининг гўзал тароватини чизган бўлсалар, бўлажак дизайнерлар чор-атрофнинг чиройини муҳташам тасаввурларига қўшиб акс эттиришди.

Тадбир давомида тирик тарихга айланган тутлар тагида китобхонлик бўйича суҳбатлар ва Учтут тарихига оид мусоҳабалар ҳам  бўлиб ўтди.

Айниқса, шу ўқув муассасаси ўқувчиси Ф.Шукруллаевнинг 150та  китобни мутоала қилганлиги ва партия раҳбарининг у ўқиган асарлар юзасидан саволларига берган аниқ ва лўнда жавоблари тадбир иштирокчиларини ҳайратга солди.

Танлов шартларига кўра “Энг яхши ёш рассом” йўналиши бўйича А.Маматова, “Энг яхши ёш дизайнер” йўналишида П.Жабборовалар ғолиб деб топилди.

Шунингдек, O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши танлов ғолибларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Бундан ташқари танловдаги энг чиройли ижод намуналарининг муаллифлари учун ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар эълон қилиниб, ҳудудий партия ташкилоти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+