Ҳарбийларга ҳавасда ёшлар

29.04.2022, 15:31

Ҳарбийларга ҳавасда ёшлар

O`zLiDeP Сайхунобод туман кенгаши фаоллари ҳарбий қисмдаги тадбирда иштирок этишди.

O`zLiDeP Сайхунобод туман кенгаши аппарат раҳбари А.Эрназаров бир гуруҳ туман ёшлари билан Сирдарё туманидаги 21143-ҳарбий қисмда аскарларнинг Ватанга қасамёд тадбирида қатнашди. Мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улардаги Ватанга садоқат ҳиссини янада кучайтиришдан иборатдир.

Сўзга чиққанлар аскарларни қасамёд куни билан табриклади ва партиянинг ватанпарварлик руҳидаги тадбирларини ташкил этишда доимий ҳамкор бўлаётган ҳарбий қисм командири подполковник М.Қувондиқовга миннатдорчилик билдирди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+