O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди
12.05.2022, 17:35
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Партия вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари томонидан жорий йилнинг тўрт ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар ижросига бағишланган мазкур йиғилишда сиёсий фаолиятимизда электорат ва депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида қайд этилди.
-Ютуқлар ўзимизники, бироқ айрим туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятида йўл қўйилаётган сусткашлик танқидий баҳоланди, - дейди партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Сардорбек Марипов. – Давр барчамиздан воқеликларга лоқайд бўлмасликни, ҳар қадамда топшириқларга, олдимизга қўйилаётган вазифаларга ҳушёр ва сергак, фидойилик билан қарашишимизни талаб қилмоқда. Албатта, партия вилоят Кенгашидаги бўлимлар томонидан тайёрланган бугунги танқидий-таҳлилий хулосалар айрим ходимларимиз ҳамда депутатларимизни “уйғотишига” ишонамиз.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг