“Қизлар овози” клуби координаторлари O‘zLiDeP сафида

09.06.2022, 17:17

“Қизлар овози” клуби координаторлари O‘zLiDeP сафида

Замонавий аёл образини яратиш учун нима қилмоқ кераклигини биласизми? Хотин-қизларни жамиятдаги фаол аъзоларга айлантириш учунчи? “Қизлар овози” клуби фаолияти айни мана шу саволларга жавоб бериш, республикамиздаги хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш орқали улар билан ишлаш тизимини тубдан модернизация қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини тизимли бартараф этиш, умуман, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар сафини кенгайтириш орқали жамиятда гендер тенгликни таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини бошлаган.

Клубнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими ҳам турли давра суҳбатлари, тадбирлар, психологик тренинглар ҳамда лойиҳлар ўтказиш орқали воҳадаги хотин-қизларни руҳлантиришга, уларнинг муаммоларига ечим топиб, ижтимоий-сиёсий жараёнларда бевосита иштирок этишга чорламоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи клуб аъзолари билан ҳамкорликни йўл қўйди. Клубдаги координаторлар, гуруҳ сардорлари билан учрашувлар ўтказиб, биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олинди.

Яқинда партиямизга хайрихоҳ бўлган клуб координатори Азиза Қосимова ҳамда тумандаги координатор қизлар партиямиз сафига қўшилдилар. Вилоят Кенгашида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шохиста Алламуродова,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқиени ошириш бўлим мудири

  • Кўрилди
    961
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+