Асосий қонунимизнинг ҳар томонлама мукаммал бўлиши мамлакатимиз ва халқимиз тақдирида муҳим ўрин тутади

10.06.2022, 14:54

Асосий қонунимизнинг ҳар томонлама мукаммал бўлиши мамлакатимиз ва халқимиз тақдирида муҳим ўрин тутади

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 8 декабрь — Конституция байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида мамлакат асосий қомусига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. 16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бу жараённи бошлаш таклифи билан чиққан эди.

Шу муносабат билан фаолиятини «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори»  ғояси асосида олиб борадиган Конституциявий комиссия тузилди. Конституция ислоҳоти жамоатчилик иштирокида кенг ва очиқ муҳокама қилинади. Шунинг учун  инсон омилига хизмат қиладиган энг мақбул таклифлар йиғилмоқда.

Тўрақўрғон туманида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов нуронийлар, ёшлар вакиллари билан учрашиб, уларнинг бу борадаги таклифларини тинглади. Жамиятда хотин-қизлар ўрнини янада мустаҳкамлаш, оила муносабатларида ота-она масъулиятини ошириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича кўплаб таклифлар айтилди.

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+