Конституциявий ислоҳотлар тадбиркорлар нигоҳида

10.06.2022, 14:55

Конституциявий ислоҳотлар тадбиркорлар нигоҳида

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида жойлашган “IDEAL ORZU TEXTIL” корхонасида жамиятнинг ишчи ходимлари иштирокида конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг иштироки масаласида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орифжон Махмудов Конституциявий ислоҳотлар жараёнини аҳолининг кенг  қатламига  тушунтириш,  Бош  Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фикр ва таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, Конституциявий комиссиянинг асосий вазифаларини тушунтириб берди.

Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўриш мумкин.

Давра суҳбати иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар ҳамда тушунтиришлар берилди.

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+