Конституциявий ислоҳотлар жараёнида O’zLiDeP депутатлари ва бошланғич партия ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқда
17.06.2022, 14:37
Бугунги кунда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш масаласи жамоатчилик иштирокида кенг ва очиқ муҳокама қилинмоқда. Бу жараёнларда O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаоллик кўрсатишмоқда.
Айни шу мақсадда маҳаллий Кенгаш депутатлари О.Бабаханов, Ғ.Бабаханов ва Қ.Дадабаевлар ташаббуси билан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
“Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровидир” мавзусидаги давра суҳбати депутатлар бошқариб келаётган “Art Soft Holding” компанияси бошланғич партия ташкилотида ўтказилди.
Тадбирда O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарати раҳбари О.Махмудов, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари Қ.Дадабаев ва С.Гаппаровалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ва бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Бош қомусимиз бўлган Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида ҳар бир фуқаронинг фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Компания ходимлари томонидан Конституцияни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди ва улар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.
Тадбир сўнггида O’zLiDeP сафига қабул қилинган бир гуруҳ компания ходимларига партия аъзолик гувохномалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг