Партия фаоллари Бош қомусимизга “ҳар бир шахс қонун билан қўриқланадиган интеллектуал мулк ҳуқуқига эга” деган қўшимча банд киритиш таклифини билдирди

17.06.2022, 14:42

Партия фаоллари Бош қомусимизга “ҳар бир шахс қонун билан қўриқланадиган интеллектуал мулк ҳуқуқига эга” деган қўшимча банд киритиш таклифини билдирди

O‘zLiDeP турли корхоналар, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг иштироки мавзусига бағишланган тадбирлар ўтказишни давом эттирмоқда.

Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган “Barkas” Teks Group корхонасида бўлиб ўтган давра суҳбатида O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орифжон Махмудов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDeP томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда асосий қонун ислоҳ этилишининг аҳамияти тўғрисида атрофлича сўз юритди. Конституциявий ислоҳотлардаги ўзгаришлар “Инсон қадри учун” яъни, "Инсон-Жамият-Давлат" тамоилларига асосланаётганлигини таъкидлади.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар томонидан таълим, соғлиқни сақлаш ва парламент тузилишига оид бир неча таклифлар билдирдилар .

Хусусан, корхона раҳбари, Ҳалқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Абдулхаев Анвар интеллектуал мулк тўғрисидаги таклифни ўртага ташлади. Тадбиркорнинг айтишича, мамлакатимизда ихтиролар, илмий ишланмалар, рационализаторлик таклифлари, илмий-ижодий ишлар муаллифларининг ҳуқуқи тегишли қонунлар асосида ҳимоя қилинади. Бироқ даврнинг шиддат билан ўзгариши ҳамда соҳага турли янгиликлар жорий қилиниши қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини тақозо этмоқда. Бинобарин, Бош қомуснинг 42-моддасига “ҳар бир шахс қонун билан қўриқланадиган интеллектуал мулк ҳуқуқига эга” деган қўшимча банд киритиш таклифини билдирди.

Шундан сўнг О.Махмудов корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари билан танишар экан, тадбиркорлик фаолиятига янада кенг йўл очилаётгани, Конституциявий комиссияга партия томонидан хусусий бизнес вакиллари манфаатлари ифодаланган кўплаб таклифлар йўлланганини билдирди.

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+