Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

28.06.2022, 14:31

Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

Наманган вилояти ҳокимлигида ушбу масалага бағишланган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Зафар Худайбердиев, вилоят ҳокимлиги ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Баҳодир Бобоханов олиб борди.

Йиғилишда мамлакатимиз Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Конституциявий комиссия томонидан амалга оширилган ишлар, тайёрланган Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашилинди.

Наманган вилояти ҳокимлигининг юридик хизмати раҳбари Алишер Дадаханов, вилоят ҳокимининг матбуот котиби - Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Фарҳод Мамадалиев, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ирода Қўчқарова, вилоят ҳокимининг ёрдамчиси Аюбхон Бабамирзаев, Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири Равшанбек Абдуллаевлар ҳам ўз фикрларини билдиришди.

  • Кўрилди
    450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+