Конституциявий қонун лойиҳасига таклифлар берилди

29.06.2022, 17:14

Конституциявий қонун лойиҳасига таклифлар берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салиховнинг ҳудуддаги учрашувлари, мулоқотлари савол-жавоблар ва таклифларга бой бўлмоқда. Мазкур жараёнда депутат аҳолига Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини етказишга алоҳида эътибор бермоқда.

Э. Салихов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан учрашиб, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси Конституциямизнинг 64 та моддасига 200дан ортиқ тузатишларни назарда тутмокда. Конституцияга ўзгартишлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритилади.

Шунингдек, Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Мулоқотлар чоғида депутат давлатимиз раҳбари томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда эътибор қаратилган тўртта устувор йўналишнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб, улар бўйича ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Тадбирда иштирокчилар кун тартибидаги масала юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоблар олишди ва лойиҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар беришди.

Мана шундай учрашувларнинг бири Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округда ҳам бўлиб ўтди.

 Ҳасан Ғафуров,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси

  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+