Самарқанддаги Марказий ҳарбий округида Бош қомусимиз муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди

29.06.2022, 17:17

Самарқанддаги Марказий ҳарбий округида Бош қомусимиз муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди

Мамлакатимизда Конституцияни ислоҳ этиш жараёни қизғин паллага кирди. Шу кунларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда. Навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанддаги Марказий ҳарбий округида ташкил этилди.

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов давлатимиз раҳбари томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда эътибор қаратилган тўртта устувор йўналишнинг мазмун-моҳияти ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартишларга изоҳ бериб ўтди.

Жамиятда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш мақсадларига бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилмасдан туриб эришиб бўлмайди. Шу сабабли чекловлар, яъни инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекланиши,  фақат қонун билан ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек жамоат хавфсизлигини ва тартибини таъминлаш учун зарур бўлган доирада бўлиши мумкин. Мазкур нормани Конституциямизда акс эттирилиши фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.

Сўзга чиққанлар янги нормаларнинг киритилиши халқпарвар давлат барпо этилишида асосий омил бўлиши тўғрисида сўз юритдилар. Мулоқот иштирокчилари Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини маълум қилдилар.

Ҳасан Ғафуров,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси

  • Кўрилди
    291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+