Бош қомусимизда экологик муаммоларнинг олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилмоқда

30.06.2022, 16:49

Бош қомусимизда экологик муаммоларнинг олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилмоқда

Урганч туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Б.Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рўзметов, сенаторлар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги иштирок этди.

Мулоқотлар жараёнида мазкур лойиҳанинг муқаддима қисми ва 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар, 6 та янги модда киритилиши режалаштирилаётгани таъкидланди.

Хусусан, янгиланаётган конститусиянинг 30-моддасига “Ҳар бир шахс давлат органларида, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларида, жамоат бирлашмаларида, ташкилотларда ўзи ҳақида тўпланган маълумотлар билан танишиш ва нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, шунингдек, ноқонуний йўл билан олинган ёки ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга” дея белгилаб қўйилаётгани инсон ҳуқуқ ва манфаатлари биринчи ўринга чиқаётганининг яққол мисолидир.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларини 40-моддадаги “Давлат Оролбўйи минтақасидаги экологик тизимни ҳимоя қилиш ва тиклаш ушбу ҳудудни барқарор ижтимоий ва иқсодий ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилади” дея белгиланаётгани қувонтирди. Хоразм ва Қорақалпағистон оролбўйига яқин жойлашгани боис мазкур худудда яшовчи аҳоли турли экологик муаммоларга, турли касалликларга учрамоқда. Янгиланаётган қомусимизда давлат томонидан мазкур худудларга эътиборнинг кафолатланиши аҳолининг янада ҳар томонлама қўллаб қувватланишига ишонч уйғотди.

Муҳокамалар давомида таклифлар билдирилди ва фикрлар алмашилди.

Қудрат Бекметов,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+