Конституциявий ислоҳотлар замирида оила ва хотин-қизлар манфаатлари устувор вазифалардан бири этиб белгиланган

06.07.2022, 16:51

Конституциявий ислоҳотлар замирида оила ва хотин-қизлар манфаатлари устувор вазифалардан бири этиб белгиланган

O’zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Самарқанд тумани ҳокимлигида ташкил қилинган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, O’zLiDeP туман Кенгаши ва маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаши раиси А.Умаров шу кунларда мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараён – Конституциявий Қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳамда Конституциявий Қонун лойиҳасида оила ва хотин-қизлар масалалари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

-Конституциявий қонун лойиҳасида гендер тенглиги, оила ва хотин-қизлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу қўшимча ва ўзгартиришлар халқимиз, хотин-қизлар туб манфаатларига хизмат қилади,-дейди  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаши раиси А.Умаров.

Мархабо Чулиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    708
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+