Бош қомусимизда оила институтини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган

14.07.2022, 16:24

Бош қомусимизда оила институтини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган

O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ва “Чустий” МФЙ қошида очилган бошланғич партия ташкилоти ҳамкорлигида маҳалла фаоллари иштирокида “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, маҳаллада баъзи учраб турган муаммоли масалалар муҳокама этилди ва галдаги аниқ вазифалар белгиланиб олинди. Бош қомусимизда оила институтини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бунда никоҳ аёллар ҳамда эркакларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, давлат оилани тўлақонли ривожлантириш учун зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратиши, кўп болали оилаларга имтиёзлар ҳамда ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлаши, бола манфаатлари, болаларнинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканлиги конституцияда мустаҳкамланмокда.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+