Педагог ходимларнинг мақоми мустаҳкамланмоқда

14.07.2022, 16:50

Педагог ходимларнинг мақоми мустаҳкамланмоқда

Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов Жарқўрғон туманидаги “Қорақурсоқ”, “Истиқлол” ва “Меҳнат-роҳат” маҳаллаларида Конституциявий қонун лойиҳасидаги ўзгаришлар бўйича учрашув ўтказди. Депутат маҳалла фуқароларига лойиҳадаги 41-модданинг тўлдирилаётган қисмларини батафсил таништириб ўтди. Яъни давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиши, ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлаши белгилаб қўйилаётгани таъкидланди.

41-моддаданинг яна бир бандида педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳамда масъулиятли вазифаси эканлиги, уларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмаслиги ҳам қатъий тарзда белгилаб қўйилмоқда. Албатта, бу ўқитувчиларнинг қадрини, мавқеини яна бир карра кўтаришга, устозлик касбига нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотишга хизмат қилади.

Учрашувда фуқаролар 63-моддадаги ўзгариш – яъни “Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди” каби бандлари бўйича ҳам ўз таклифларини билдиришди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+