Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг ҳар бир таклиф ва фикрлари инобатга олинмоқда
19.07.2022, 11:47
O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши, Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими билан биргаликда Маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да белгиланган вазифалар ҳамда Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг иштироки масаласида ўқув семинар ташкил этилди.
Семинардан кўзланган мақсад ёшлар етакчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ушбу жараёнда фаол иштирокини таъминлаш ва аниқ асосланган таклифлар олишдан иборатдир.
Тадбир жараёнида ўзаро мунозаралар асосида тренинг ташкил этилди. Унда конституцияниниг ҳуқуқий асослари шахс ва жамият бирламчи тизимлари ва шунингдкек ижро органи билан маҳаллий кенгаш ваколатлари тўғрисида ҳам фикр юритилди.
Тадбир савол-жавоблар асосида баҳс мунозараларга бой тарзада якунланди. Ёшлар етакчиларидан 10 нафари партия сафига кириш истагини билдирдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг