Янгибозорнинг 30 нафар маҳалла раислари партия сафига қўшилди

25.07.2022, 14:57

Янгибозорнинг 30 нафар маҳалла раислари партия сафига қўшилди

Янгибозор туман Кенгаш депутати, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими раҳбари Феруза  Рўзметова иштирокида “Янгиёп" МФЙда ташкил қилинган БПТда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда тумандаги маҳалла раислари, МФЙда ташкил этилган қуйи бўғин аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган депутат Ф.Рўзметова амалдаги Конституция мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлганлиги, лекин шиддат билан ўзгараётган замонда, Бош Қомусимизни жамиятдаги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талаби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Айниқса, янгиланаётган Конституциядаги 13-моддасига “Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади.” дея киритилаётган янги норма инсон манфаати, инсон қадри биринчи ўринга қўйилаётганининг исботи эканлиги эътироф этилди.

Тадбир иштирокчилари ва маҳалла аҳли конституциявий ислоҳотлар ўз оилалари, фарзандлари, маҳалласи тақдирига дахлдор эканлигини яққол ҳис қилиб, кўплаб асосли фикрларни ўртага ташладилар.

Шунингдек, тадбир якунида тумандаги 30 та маҳалла раисларининг 27 нафари партия сафига қабул қилиниб, уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Аброр Адамов,

O’zLiDeP Янгибозор туман

Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    801
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+