Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирокида ўтказилди
25.07.2022, 18:12
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жойларда давом этмоқда.
O'zLiDePнинг барча қуйи бўғини, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари ушбу саъй-ҳаракатларда фаол қатнашяпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирокидаги навбатдаги тадбир Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг Навоий шаҳридаги маҳалларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган партия етакчиси Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг туб моҳиятида ётадиган инсон қадри, унинг барча ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, унинг шаъни, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мактабгача таълим ёшидаги болалар, ёшлар ва таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг айнан бош қомусимиз бўлган Конституцияда муҳрлаб қўйилаётгани юзасидан тушунчалар берилди.
Фаол ёшларнинг бу борадаги қизиқтирган саволлари ва масъуллар томонидан берилган жавоблар, шунингдек Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчиларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари ҳамда қўллаб қувватлашлари учрашувни очиқ ва самимий руҳда ўтишида туртки бўлди.
O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари халқ манфаатлари йўлида
20.04.2024, 12:06
-
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
20.04.2024, 08:28
Фикрингизни қолдиринг