“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси асосида педагог ходимлар билан учрашув ташкил этилди

17.08.2022, 17:46

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси асосида педагог ходимлар билан учрашув ташкил этилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Ургут тумани халқ таълими билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл- юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси асосида педагог ходимлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Жахонгир Хўжамкулов иштирок этиб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ҳамда  мустақиллик йилларида таълим тизимида қўлга киритган ютуқ ва муваффақиятларимизни янада мустаҳкамлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бораётгани ҳақида тушунчалар берди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, таълим тизмида 2026 йилгача 1,9 миллионта ўқувчи ўрни яратиш, шунингдек  2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратиш худди шу йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида умумий ўрта таълимда яна 700 минг ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши кўзда тутилган.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз лозим, Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл- юртимизни янги марралар сари руҳлантиришда барчамиз бирдек фаол бўлишимиз шарт ва зарур. Тадбир якунида фаол педагогларга эсталик совғалари топширилди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    755
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+