“Бўстон”да оилавий ажримлар камаймоқда

23.08.2022, 14:58

“Бўстон”да оилавий ажримлар камаймоқда

Шаҳрисабз шаҳридаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 5348 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 3461 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Роҳила Ишалиева маҳалла қошидаги бошланғич партия ташкилоти етакчиси саналади. Маҳалла аҳли унга ҳам депутат, ҳам қуйи бўғин етакчиси сифатида тез-тез мурожаат этиб туришади. Маслакдошлар маҳаллада мавжуд бўлган 1277 та оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш борасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Яқинда бўлиб ўтган қуйи бўғин йиғилишида Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини  мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида  батафсил фикр юритилди.

- Оилавий ажралишлар даставвал фарзандларнинг иқболига жиддий таъсир этади, - дейди Роҳила Ишалиева. – Шу боис биз маҳалламизда оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашга асосий эътиборни қаратмоқдамиз. Оилада соғлом муҳитни яратиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликда умргузаронлик қилишга кўмаклашиш диққат эътиборимизда. Партия фаолларимиз хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширишаяпти. Амалий ишлар ўз самарасини  бераётир. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳалладаги 9 та оила ажрим бўйича мурожаат этган бўлса, уларнинг 6 нафари яраштирилиб, 2 тасига ўйлаб кўриш учун муддат берилди. Ажралиш ёқасига келиб қолган 1 та оилани сақлаб қолиш мақсадида ишлаяпмиз.   

Яқинда бўлиб ўтган “Фаровон оила” лойиҳаси доирасидаги “Аёл маънавияти – оила қўрғонининг мустаҳкам пойдевори” мавзуидаги давра суҳбатида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида қилиниши лозим бўлган қуйи бўғин фаоллари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+