Тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшиги очилди

25.08.2022, 16:52

Тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшиги очилди

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида Президентимиз Фармони билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу менга ва жамаоамиз барча аъзоларига катта қувонч бағишлади. Бизнинг  масъулияти чекланган жамиятимиз йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Яқинда Косонсой туманидаги “Намуна” кичик саноат зонасида 1 минг 800 дан зиёд иш ўрнига мўлжалланган йирик текстиль ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади, 600 киши иш билан таъминланди. Буларнинг аксарияти “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар” дафтарига киритилган ёшлардан иборат.

Айни вақтда лойиҳанинг иккинчи навбатида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳсулотларимиз 100 фоиз жаҳон бозорларига сотилади. Йиллик қуввати 5 минг тонна калава ипдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилувчи ушбу корхонамизда экспорт ҳажми 10 миллион долларни ташкил этади.

 Куни кеча Президентимизнинг иккинчи марта тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти биз учун жуда маъқул ва манзур бўлди. Унда  ўтган бир йил мобайнида тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қуватлаш бўйича 70 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги ва бу  мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида жуда катта натижа эканлиги, тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини амалга оширишлари учун 130 трлн сўм миқдорида кредитлар ва 3,5 трлн сўмлик субсидия ва компенсациялар ажратилгани алоҳида таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари тадьбиркорликни янада ривожлантириш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ёндошув тизими яратиш, солиқ юкини камайтириш, кўчмас мулкка эгалик  қилиш, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, бунда фақат судларнинг қарорлари асосида иш юритилиши каби қатор имтиёз ва енгилликлар берилиши мамлакатимизда бизнес муҳитини янада яхшилаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Шунингдек, ҳар бир вилоятда“Тадбиркорлар хиёбони”ни барпо қилиш, унда “Фаровонлик бунёдкорлари” деб номланувчи кўргазмаларнинг намойиш қилиниши, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” унвонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари ҳам бизга қанот бағишлади.

Хуллас, тадбиркорлар билан ўтказилган бу очиқ  мулоқат, унда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар мамлакатимиз иқтисодиётини, тадбиркорликни юқори босқичга олиб чиқишига, халқимиз турмуш фараовонлигини юксалтиришига ишонамиз.

Анвархон АБДУЛХАЕВ,

"Barkas teks Group” МЧЖ директори,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+