Ёш тадбиркорлар – ислоҳотлар таянчларидир

26.08.2022, 16:36

Ёш тадбиркорлар – ислоҳотлар таянчларидир

O’zLiDeP Ғузор туман кенгаши томонидан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими қошидаги қуйи бўғинда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Ёш тадбиркорлар – истиқлол таянчларидир” мавзуида тадбир ташкил  этилди.

Тадбирда туман молия бўлими шўъба мудири Жавлон Ҳалимов, “Дўстлик” МФЙ раиси Эркин Қиёмов, туман кенгаши аппарат раҳбари Юсуф Турдиевлар сўзга чиқишиб,  истиқлолимизнинг сўнгги олти йили мобайнида қўлга киритилган ютуқлар, халқимизнинг турмуш фаровонлиги ошириш борасидаги ислоҳотлар, мустақиллигимизнги кўз қорачиғидек асраш, ёшларнинг баркамол инсон бўлиб улғайишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида айтиб ўтишди.

Туман молия бўлими шўъба мудири Жавлон Ҳалимов иштирокчиларни Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун –моҳияти билан таништирди. Бугунги кунда уйдан туриб бўлса-да молиявий кўмак олиш имкони мавжудлиги, мазкур низом асосида давлат дастурлари доирасида кредит олиш учун берилган аризалар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали онлайн кўриб чиқилиб, кредит ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилаётганлиги, кредитларни Ягона электрон платформа орқали, белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда ажратиш йўлга қўйилганлиги, фақатгина ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш тўғрисидаги тавсияномаси талаб этилиши ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган ёшларга тадбиркорлик фаолиятининг мазмун моҳияти, қонунчилик асослари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни кредитлаш тартиби ва йўналишларидаги ўзгаришлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар (субсидия ва дотация), тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан кам таъминланганларга бериладиган кафиллик, кафолат ва компенсациялар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилиб, барча саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.   

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+