Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

05.09.2022, 12:29

Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва Бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Қарши туман кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.  Шодиёнага “Навбаҳор” ва “Наврўз” маҳаллаларида истиқомат қилаётган ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этдилар. Тадбирда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Руҳиддин Бердиев, “Навбаҳор” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари Мурод Ҳасанов, Жасур Ботиров, ҳоким ёрдамчилари Шерзод Қурбонов ва Асрор Диллиевлар Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурни етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамиз эканлигини алоҳида таъкидлаб, тўпланганларни улуғ шодиёна билан самимий қутлашди.

- O’zLiDeP Қарши туман кенгаши ва депутатларимиз кўмаги билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳалламиздаги 27 нафар ёшларга 383 млн. сўм кредит ажратилгач, улар ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишди, - дейди “Навбаҳор” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Шерзод Қурбонов. - 17 нафар хотин-қизларга кредит асосида, 2 нафар ёш қизларга субсидия асосида тикув машиналари олиб берилди. Натижада юздан ортиқ маҳалламиз ёшлари учун янги иш ўринлари яратилди.  

Тадбир интиҳосида маҳаллаларда истиқомат қилаётган иқтидорли ёшларга O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Феруза МУСТАЕВА,

O’zLiDeP Қарши туман кенгаши

раиси ўринбосари, аппарат раҳбари. 

 

  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+