Янги ўқув йилида Мустақиллик дарсларида партия фаоллари иштирок этди

05.09.2022, 15:57

Янги ўқув йилида Мустақиллик дарсларида партия фаоллари иштирок этди

2022-2023 ўқув йили Ўзбекистондаги 10 130 та мактабларда “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланади.

Бу йилги ўқув йилида “Мустақиллик дарслари" “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, Нуробод туман ҳокими Ш.Юлдашев ва Тойлоқ туман ҳокими Б.Бобоназаровлар “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

Шунингдек, партия депутатлари умумтаълим мактабларининг 1-синфига илк қадам қўйган болажонларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

Туман раҳбарлари “Мустақиллик дарс”ларида ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари, халқимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб бериб, янги ўқув йилида уларнинг ўқишларига улкан муваффақиятлар тилади.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+