Партия ташаббуси билан 30 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

13.09.2022, 16:03

Партия ташаббуси билан 30 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O'zLiDeP Учқўрқон туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила мустаҳкам оила” лоиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юқори босқичга кўтариш, уларниннг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Тадбир давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 30дан ортиқ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, терапевт, педиатр, кардиолог ва бошқа йўналишдаги малакали шифокорлар  кўригидан ўтишди.

Тиббий кўрик давомида туман депутати Ф.Ғофурова томонидан тақдим этилган 120 хил дори дармонлар, 200 тага яқин оқ кўзойнаклар даволанаётган беморларга ҳамда кўрикдан ўтаётган хотин-қизларга бепул тарзда тарқатилди.

Учрашув сўнгида 12 нафар соҳа вакиллари партия сафига қўшилиш истагини билдирганлиги сабабли улардан ариза олиниб партия сафига қабул қилинди, янги БПТ ташкил этилишига эришилди.

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+