Депутатлик эшитуви: Самарқандда хизмат кўрсатиш ҳамда боғчалар фаолияти муҳокама қилинди

23.09.2022, 16:16

Депутатлик эшитуви: Самарқандда хизмат кўрсатиш ҳамда  боғчалар фаолияти муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ва вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳолатлари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала бўйича дастлаб депуталар Вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси “Хизматлар соҳасини ривожлантириш ва истеъмол товарлари нархини мониторинг қилиш ва инновациялар” бўлими бошлиғи Д. Расуловнинг ҳисоботини тингладилар.

Ҳисоботга кўра, жорий йилда вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича, ўтган 2021 йилга нисбатан ўсиш суръатини 149,3 фоизга етказиш ҳамда бу соҳада жами 12,6 трлн. сўмлик 8,3 минг дан ортиқ йирик ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 214 минг дан ортиқ иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш белгилаб олинганлиги қайд этилди.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида, жорий йилнинг январ-август ойларида жами хизматлар ҳажми 14,2 трлн. сўмни, ўсиш суръати 114,4 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жони бошига хизматлар хажми 3514,4 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112 фоизга ўсди. 9,6 минг талойиҳалар амалга оширилиб, 144,1 мингаҳоли бандлиги таъминланди.

Шунингдек, туризм хизматлари соҳасида 181 та лойиҳа (590та иш ўрни) фойдаланишга топширилди, жумладан 45та уй меҳмонхоналари, 27 та меҳмонхона ва 109 та бошқа лойиҳалар амалга оширилди.

Таълим хизматлари соҳасида келгуси беш йилда 3-7 ёшли болаларни вилоят мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 65,8 %дан 82 %га етказилади. Бунинг учун, қуввати 82 мингдан ортиқ 1 073 та янги МТТ ташкил этилади. Жумладан, 59 та давлат, 15 та хусусий, 38 та давлат-хусусий шериклик асосида ва 961 та оилавий нодавлат МТТ ташкил этилади.

Натижада, жами хизматлар ҳажми 2,1 баробарга ошиб, аҳоли жон бошига 3,8 млн. сўмдан 7,5 млн. сўмга етказилади.

Кун тартибининг кейинги масаласи бўйича Самарқанд вилоятида   мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳамда хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиши тўғрисида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Мамировнинг ахбороти эшитилди.

Бугунги кунда вилоятда жами 3 480 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.  Шундан, 705 таси  давлат, 65 та хусусий ва 117 та давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда 2 593 та оилавий шаклдаги боғчаларни ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.

Мазкур масалалар юзасидан депутатлар ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва эшитув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+