Қуйи бўғинлар фаолиятини янада жонлантиришга эътибор қаратилмоқда

26.09.2022, 18:04

Қуйи бўғинлар фаолиятини янада жонлантиришга эътибор қаратилмоқда

Нишон туманидаги “AVTO CENTER DIAGNOSTIKA” хусусий корхонаси бошланғич ташкилотида тумандаги қуйи бўғинлар фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров, ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш  бўлими бош консультанти, бошланғич ташкилотлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Хуршида Холмўминова, Нишон туман кенгаши раиси Шерзод Жўраевлар сўзга чиқишиб, Янгиланаётган Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бераётган улкан самаралар, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, партиянинг дастурий мақсадларини кенг тарғиб қилиш борасида қуйи бўғин фаоллари томонидан олиб борилаётган ғоявий-сиёсий ва ташкилий-партиявий ишлар ҳақида сўз юритилди.   

- Туманимизда 7026 нафар партия аъзолари бўлиб, улар 83 та  бошланғич партия ташкилоти томонидан қамраб олинган, -дейди O’zLiDeP Нишон туман кенгаши раиси Шерзод Жўраев. – Ўтган давр мобайнида партия қуйи бўғинларини фаолиятини жонлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Энг намунали БПТларда ташкил этилган кўргазмали семинарларда айнан қуйи бўғинларга кўмак бериш, етакчиларнинг сиёсий билим ва малакасини ошириш амалий машғулотлар ташкил этилди. БПТлар томонидан ташкил этилаётган йиғилиш ва давра суҳбатларида мамлакатимиз ва жаҳон сиёсий майдонида рўй бераётган  янгиликлар, Янги Ўзбекистонимизда “Инсон қадри” ғояси остида қилинаётган оламшумул ўзгаришлар, партиявий лойиҳалар ҳақида сўз юритилади. 

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти навбатдаги саммитидаги Президентимизнинг маърузасининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот  берилди. Ташкилот тарихида мисли кўрилмаган даражадаги мазкур катта халқаро сиёсий-дипломатик тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган муҳим ва долзарб ташаббуслар ШҲТнинг тинчлик ва барқарор ривожланиш борасидаги мақсад ва манфаатларига тўла мос келиши, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқанд декларацияси эса тадбирнинг бош якуний ҳужжати бўлганлиги алоҳида таъкидланди.  

Тадбир сўнгида жамиятнинг бир гуруҳ ходимларига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+