«Чарос Ангор» корхонаси 18 кишини иш билан таъминлади

03.10.2022, 11:44

«Чарос Ангор» корхонаси 18 кишини иш билан таъминлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида жойлашган “Чарос Ангор” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур корхона 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Матлуба Ҳайдарова раҳбарлик қилмоқда. Унинг айтишича, корхонани ишга тушиши учун ўз маблағидан ташқари яна тижорат банкидан 400 миллион сўм кредит маблағи ҳам сарфланган.

Ҳа, тадбиркорлик қилиш осон эмас. Энг аввало, яхши ғоя, маблағ зарур бўлган тақдирда ҳам, ишни кўзини билган одамгина уни юргиза олади. Матлуба Ҳайдарова ҳам шундайлардан. Бугун унинг корхонасида  Хитойдан келтирилган ускуналар ёрдамида синтефонли юмшоқ кўрпа, ёстиқ ҳамда чойшаб ишлаб чиқарилаяпти. Хомашё Хитой ҳамда Тошкентдан келтирилмоқда. Қувонарлиси, 18 нафар хотин-қиз шу корхонада меҳнат қилиб, ўз ризқини тераяпти, даромад топаяпти.

А.Хаитов корхонани кўздан кечираётиб, маҳсулотлар сифатига ҳам эътибор қаратди. Албатта, корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича ҳам ўз тавсияларини бериб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+