Шўрчида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилди

05.10.2022, 17:13

Шўрчида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” партиянинг Шўрчи тумани Кенгаши билан ҳамкорликда мазкур ҳудудда фаолият юритаётган “Мафтуна-Шўрчи-Дизайн” МЧЖ корхонасида тадбир ўтказди. Унда асосий масала “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси” клубини ташкил этишга қаратилди.

Корхонада меҳнат қилаётган хотин-қизларга юртимизда аёллар тадбиркорлигига кенг йўл очилгани ва бу борада қандай ҳуқуқий ҳужжатлар ва билим зарурлиги ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, шу кунларда хотин-қизларга имтиёзли кредит ва лизинглар ажратиш орқали кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш мумкинлиги таъкидланди. Янги ташкил этилаётган клуб бу борада уларга йўл-йўриқ кўрсатиб бориши, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиши айтиб ўтилди.

Тадбирда партия сафига кириш истагини билдирган 25 нафар хотин-қизга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Худди шундай тадбир ҳудуддаги “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган 14-мумумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда ҳам фаол аёллар билан “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилди. Клубга М.Холматова, Б.Эргашева, З.Маҳмудова, Д.Ашурова,  Д.Нормўминова, Д.Хўжамқулова, Б.Беккамова ва М.Имомова каби партиямиз фаоллари аъзо бўлишди.  Тадбирда Шўрчи тумани “Оқила аёллар” клуби раҳбари Жамила Усмонова юртимизда хотин-қизларимизга яратиб берилаётган шароитлардан биз аёллар оқилона фойдаланиб юртимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшишимиз кераклигини айтиб ўтди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+