2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

07.10.2022, 09:57

2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мелибоев Жамолиддин Абдисалимович томонидан жорий йилнинг август ойида Бектемир туманидаги умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб ва тавсиялар берилган эди.

Куни кеча депутат томонидан Бектемир туманидаги 346-348-сонли умумтаълим мактабларида олиб борилган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида  348-сонли умумтаълим мактабининг ички ҳудудида жойлашган ўқитувчи ва ўқувчилар учун мўлжалланган ташқи хожатхона, бинонинг ички қисмида жойлашган спорт зали ва бинонинг ички қисмида жойлашган ошхона таъмир талаб аҳволдалиги, ўқувчилар учун стол, стулларнинг етарли эмаслиги ва мактаб биносида жойлашган 3 та ўқув синф хоналарининг пол қисми талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Ушбу мактаблар 2023 йилда тўлиқ таьмирланиши бўйича кўрилган чоралар ўрганилиб, бунинг устидан депутатлик назорати ўрнатилиши белгиланди.

  • Кўрилди
    794
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+