Жонли мулоқотлар ва амалий тадбирлар

13.10.2022, 09:57

Жонли мулоқотлар ва амалий тадбирлар

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Севара Муслимова ва Наманган вилоят Кенгаши ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлари туман-шаҳар Кенгашлари фаолиятини жонлантириш, бошланғич ташкилотлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, партия аъзолари сонини кўпайтириш мақсадида жойларга чиқиб, ўрганишлар, амалий мулоқотлар олиб боришмокда.

Ишчи гуруҳ Чортоқ туманида тадбиркорлар ва фермерлар билан учрашув ўтказди. Унда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ердан унумли фойдаланиш ҳақида тавсиялар берилди.

Фермер хўжалиги ишчиларининг 35 нафари ўз хохишларига биноан партия сафига қабул қилиндилар.

Янгиқўрғон туманидаги "Тип-Топ" сок ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилган тарғибот тадбири ҳам қизиқарли ва самарали кечди.

Бу ерда мева-сабзавот етиштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, кластер усулининг афзалликлари  ҳакида сўз юритилди. Шу куннинг ўзида 25 нафар ишчи ўз хоҳиш ва қизиқишларига биноан партия сафига  қабул қилиндилар.

Наманган туманидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда фермерлар кенгашида, Мингбулоқ туманидаги "Арт-Софт холдинг" МЧЖ ҳамда 2-вилоят сил касалликлари шифохонаси ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқот ҳам самарали бўлди. Тадбирлар асносида партия сафига  яна 35 нафар аъзо қабул қилинди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+