Депутат сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал қилди

13.10.2022, 09:58

Депутат сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал қилди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Жасурбек Режавалиев билан аҳоли иштирокида ўтказилган учрашувда “Қорақалпоқ” маҳалласи Ифтихор кўчасидаги эскирган трансформаторни янгилаш ҳамда кўчаларда яроқсиз ҳолатга келган симёғочларни алмаштириш борасида мурожаат қилинган эди.

Халқ вакили муаммога ижобий ечим топиш мақсадида Андижон вилояти электр тармоқлари корхонаси АЖга депутатлик сўрови юборди.

Депутатлик сўрови асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан тегишли мутахассислар иштирокида муаммолар жойида ўрганиб чиқилиб, ҳал этилиши лозимлиги аниқланди.

Шунга кўра Андижон вилояти электр тармоқлари корхонаси АЖ томонидан Ифтихор кўчасидаги эскирган трансформатор ўрнига таъмирланган янги трансформатор ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келган ва қўлбола ясалган симёғочлар ўрнига 25 та замонавий темир бетон таянчлари  ўрнатилди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да аҳоли турмуш фаровонлиги яхшилаш борасида олиб борилаётган бу каби ишлардан маҳалла аҳолиси мамнун эканликларини билдиришди.

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+