Ёшлар етакчилари астойдил ҳаракатда
14.10.2022, 12:04
Бугун маҳалладаги ёшларнинг оғирини енгил қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратишга масъул ҳисобланган ёшлар етакчиси том маънода маҳалладаги ёшларнинг энг яқин суянчиғи, ишончли ҳамкори, самимий маслаҳатгўйи, чин дўстига айланиб бормоқда.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ва Чилонзор туман кенгашининг ташаббуси билан партия сафига қабул қилинган фаол маҳалла ёшлар етакчилари ҳамкорлигида туманнинг қатор маҳаллаларида бўлиб, ёшлар муаммоларини ўрганишди. Асосий мақсад ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантиришдан ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишдан иборат. Эртамиз эгаларининг мурожаатлари ва муаммоларига партия билан ҳамкорликда ечим топилмоқда.
Ўрганишлар натижасига кўра, Бешчинор маҳалласида яшовчи, айни пайтда ишсиз бўлган Асрор Низомитдиновга Тошкент шаҳридаги ишсизларни касбга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказининг бухгалтерия йўналиши бўйича 3 ойлик ўқув курсида ўқиши учун йўлланма берилди. Асрор пухта билим эгаллаб, келгусида жамиятга фойда келтирадиган етук кадр бўлишига ишонч билдирилди.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда маҳалла ёшларининг муаммоларини ўрганишда давом этмоқда.
Моҳинисо ФАРМОНОВА,
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари
билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон соғлиғи билан боғлиқ нормалар янада кўпайиб, такомиллаштирилди
30.04.2024, 16:15
-
Қашқадарёда “O‘zLiDeP боғи” яратилди
30.04.2024, 15:45
-
Депутат бахмаллик томорқачилар фаолиятини ўрганди
29.04.2024, 21:02
-
Хусусий оилавий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фаолиятимиз мезони
29.04.2024, 20:54
-
Депутат Чинозда хусусий боғчалар фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатларини ўрганди
29.04.2024, 20:53
Фикрингизни қолдиринг