O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари танқидий муҳокама қилинди

19.10.2022, 17:38

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари танқидий муҳокама қилинди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт сртатегияси”га мувофиқ партиянинг имкониятларини тўла юзага чиқариш, долзарб вазифалар ижросига масъулият билан ёндашиш, партиянинг мақсад ва вазифаларининг бажарилишига бағишланган кенгайтирилган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова олиб борди. Таъкидланганидек, жорий йилнинг октябрь ойи бошларида ишчи гуруҳ тузилиб, иш бошлаган эди. Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда бўлиб, аъзолар сонини кўпайтириш, партия тарафдорларининг сафини кескин кўтариш, БПТлар фаолияти ва аъзолик бадаллари, шунингдек, қуйи кенгашлар фаолияти ҳамда кенгашлардаги ташкил қилинган гуруҳларининг мақсад, вазифаси, уларнинг фаоллигини ошириш масалаларини ўрганиш билан бир қаторда БПТлар фаолиятини янада жонлантириш юзасидан кўмаклашиш ишларини олиб бордилар. Йиғилишда айнан мана шу масалалар хусусида алоҳида фикр юритилди.

Шунингдек, партия уставида, низомида, дастурида, меҳнат шартномасида белгиланган меъёрларга жавоб беришда ортда қолаётган туман кенгашлари фаолияти таҳлил қилинди. БПТлар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг фаолиятини жонлантириш, тадбиркорлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш каби вазифаларни янада фаоллаштириш кераклиги уқтирилди. Хатолар атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилиш кескин мунозаралар остида ўтди.

Хожимухаммад Хасанхонов,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+