O‘zLiDeP фаоли қашқадарёлик Мавжуда Джумаева “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

24.03.2018, 13:55

O‘zLiDeP фаоли қашқадарёлик Мавжуда Джумаева “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотландилар.

Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Қашқаларё вилояти Косон туманидаги “Кўзмунчоғим” нодавлат мактабгача таьлим муассасаси мудираси, O‘zLiDeP аьзоси Джумаева Мавжуда ҳам “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

— Давлатимиз раҳбарининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган табриги мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча аёлларимизнинг қалбларидаги юртга дахлдорлик, она Ватанга муҳаббат, халқ фаровонлиги учун қайғуриш сингари эзгу туйғуларни янада тўлқинлантириб юборди, - дейди “Дўстлик” ордени соҳибаси Мавжуда Джумаева. — Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўз қобилиятимизни намойиш этиш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, мактабгача таълим йўналишига хусусий секторнинг жалб этилгани, таълим сифатини яхшилаш, фарзандларимиз камолотига қаратилган навбатдаги муҳим қадам бўлди. Бу эса олдимизга қўйган улкан режаларни янада фаоллик билан, ишонч билан адо этишга замин бўлмоқда. Зеро, келажакка ишонч билан қўйилган ҳар бир қадам албатта ўз самарасини беради.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+