Пойтахтнинг 45 нафар ишсиз хотин-қизлари тадбиркорликка ўргатиляпти

02.11.2022, 15:15

Пойтахтнинг 45 нафар ишсиз хотин-қизлари тадбиркорликка ўргатиляпти

Хотин-қизлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бепул ўқув амалий курсларини ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка, хусусан оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Пойтахтнинг “Ўрикзор” МФЙда ташкил қилинган ўқувда маҳалладаги темир дафтарда рўйхатда турган аёллар таклиф қилинди, бугунги кунда кўплаб ишсиз аёлларимизга ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишга кўмаклашиш, уларни банд қилишга қаратилган маҳорат дарслари ўтказилди.

Ўқув жараёнида тажрибали тадбиркорлар томонидан имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратилиши, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, даромадини ошириб оилавий шароитларини яхшилаш хусусида маълумотлар берилди.

Тадбиркорлар ва Фермерларни қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент шаҳар филиали томонидан ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган аёлларнинг бир нечтасига тикув машинаси ва бошқа турли техника воситалари билан таъминлаш режалаштирилган. 

Маҳорат дарслари ҳафтада 3 маротаба ўтказилади  ва ҳозирги кунга келиб 45 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+