Бахмалда “аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди

07.11.2022, 17:48

Бахмалда “аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 69-мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда депутатларнинг, партия фаолларининг ҳам муносиб ўрни бўлмоқда.

Жумладан, партиянинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Бахмал туманида ташкил этилган навбатдаги тадбир ҳам айнан шу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг узвий давоми бўлди. “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танлови Бахмал тумани ғолиби, “Чеварлик сари” МЧЖ раҳбари Муҳайё Баратованинг тикувчилик цехида ташкил этилган маҳорат дарсида “Сангзор” МФЙда истиқомат қилувчи 23 нафар хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Муҳайё Баратова томонидан чеварлик сир-асрорлари, мижозлар билан ишлаш, тадбиркорликни бошлашдаги дастлабки кўникмаларини шакллантириш каби масалалар юзасидан тушунчалар берилди. Сўнгра тикув цехида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганларга амалий машғулотлар ўтилди.

Саида Умаралиева,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+