“Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида нарпайликлар фаол иштирок этмоқда

16.11.2022, 14:42

“Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида нарпайликлар фаол иштирок этмоқда

“Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акцияси мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. O'zLiDeP Нарпай туман Кенгаши, партия фаоллари, депутатлари мазкур акцияларда фаол иштирок этмоқда.

Айни дамда "Долзарб 40 кунлик" доирасида Нарпай тумани Муқумий МФЙ ҳудудидан ажратилган ер майдонига ва йўл ёқаларига 100 дан ортиқ арча кўчати ва 1000 дан ортиқ терак кўчатлари, қаламчалар экилди.

Мухтасар қилиб айтганда, O'zLiDeP фаоллари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунлик ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Нарпайдаги барча бўш жойлар ва ариқ зовурларнинг ёқаларига дарахт экиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда. 

Пўлат Эргашев,

Олий Мажлис депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+